Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 17 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида “CAFA Nationʼs Cup” турнирининг 3-тур учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашди.

Тенг курашлар билан бошланган учрашувнинг биринчи бўлимида рақиб жамоа вакилларига қарши қўполлик ишлатган ўзбекистонликлар дарвозасига жарима зарбаси белгиланди. 

Бу имкониятдан унумли фойдаланган Тожикистон 13-дақиқада ҳисобни 0:1 кўринишига келтириб олди. Гол муаллифи Парвиз Умарбоев.

Ўзбекистон томони иккинчи бўлимда вазиятни ўз томонига оғдириш мақсадида жамоа сардори Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва Одилжон Ҳамробековни майдонга туширди.

Танаффусдан кейинги ўйинда тўлиқ устунлик қайд этаётган ўзбекистонликлар 53-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Мувозанатни Жасур Яхшибоев тиклади.

Бобур Абдиҳолиқов ишлаган пенальтини жамоа сардори голга айлантириб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шомуродов бу билан Туркманистонга қарши ўйинда ўрнатган шахсий рекордини янгилаб қўйди. Элдор терма жамоа сафидаги 64-ўйинида 37-голини урди.

Иккинчи бўлим аввалида ўйнаган режа ўз тасдиғини топди. Тайм аввалида майдонга туширилган Аббосбек Файзуллаев баҳснинг 72-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фарқни иккитага етказиб қўйди.

Шунингдек, 83-дақиқага келиб Тожикистон томонига ҳеч қандай имконият қолмади. Ҳожимат Эркинов томонидан киритилган жамоанинг 4-голи рақибларни ғалабадан яна бир поғона узоқлаштирди.

Учрашув бош ҳаками томонидан ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

Пухта ўйланган режа асосида Эрон-Қирғизистон ўйинидаги 5:1 кўринишидаги натижа қайд этилди. 90+6-дақиқада Остон Ўрунов ўзи ишлаган пенальтини муносиб тарзда голга айлантирди.

Шу тариқа биринчи бўлимни 0:1 ҳисобида бой берган Ўзбекистон баҳс якунига кўра, Тожикистон устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг