Комилов ХХР делегациясини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 2 март куни Хитой Халқ Республикаси Марказий қўмита Сиёсий бюроси аъзоси ва Марказий қўмитанинг ташқи ишлар бўйича комиссияси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Уларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув чоғида томонлар ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини таъкидлашди.  

Шунингдек, "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида қўшма инфратузилма, ишлаб чиқариш, маданий, гуманитар ва бошқа лойиҳалар ҳаётга татбиқ этишга тайёр эканлиги билдириб ўтилди.

"Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, транспорт ва алоқа масалалари бўйича ҳамкорлик таклифлари кўриб чиқилди.

Учрашув давомида жорий йилда Ўзбекистон-Хитой минтақалар форуми ва турли даражадаги бошқа қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқди.

Музокараларда Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян иштирок этди", дейилади хабарда.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг