“Ўзбекистон темир йўллари” янги йўналишларда поездлар қатновини йўлга қўймоқда

Local

image

Жорий йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб, “Андижон – Нукус – Андижон” йўналишида 658/657-сонли, 2021 йилнинг 18 февралдан бошлаб, “Термиз – Хива – Термиз” йўналишида 684/683-сонли йўловчи поездлари қатнови бошланади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълум қилди.

Шу муносабат билан жорий йилда бир қатор йўналишларда ҳаракатланадиган поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади:

14 февралдан, 93-сонли “Андижон – Тошкент”;
17 февралдан, 84/83-сонли “Тошкент – Термиз – Тошкент”;
19 февралдан, 656-сонли “Андижон – Хива”;
20 февралдан, 6434-сонли “Урганч – Питнак”;
21 февралдан, 398-сонли “Андижон – Хива”.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин экани айтилади.


Tags

Rate Count

387

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends