“Ўзбекистон темир йўллари” поликлиникаси гинекологи порахўрликда айбланди
Local
−
20 July 2019 5673 1 minute
Тошкентда “Ўзбекистон темир йўллари” Марказий поликлиникаси шифокори пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 1 июль куни соат 22:23 да юз берган. “Ўзбекистон темир йўллари” Марказий поликлиникаси гинекология бўлими мудири 56 ёшли Гулнора У. жарроҳлик амалиёти учун Ниҳола А.дан 400 АҚШ доллар таъма қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 214-моддаси 2-қисми бўйича (Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) жиноят иши очилган.
Мазкур модда билан айбланувчи энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August