“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” йиллик экспорт режасини бажарди

Бизнес

image

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 75-йиллик юбилейи арафасида комбинат таркибига кирувчи “Ўзбекистон технологик материаллар комбинати”  меҳнат жамоаси муддатидан аввал экспорт прогноз режасини бажаришга муваффақ бўлди.

Меҳнат жамоасига 2024 йилда 31 050,0 минг АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш вазифаси белгиланган эди.

Режага кўра, йил давомида корхона 30 000,0 минг АҚШ доллари миқдорида 750,0 тн молибден металлини ҳамда 1 050,0 минг АҚШ доллари миқдорида 30,0 тн вольфрам металлини ишлаб чиқариши лозим эди.

Бугунги кун ҳолатига кўра, брикет шаклидаги молибден металли ва  

28 060,58 минг АҚШ доллари миқдоридаги  567,87 тн брикет шаклидаги молибден металли, шунингдек, 3 304,07 минг АҚШ доллари миқдоридаги  61,98 тн  штабик молибден металли  экспортга юборилган.

Жами шу кунгача 31 364,65 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди ва прогноз режаси муддатидан олдин 101,0 % бажарилди.

Корхонанинг бу зафарли одимлари ОКМК юбилей айёмига ўзига хос туҳфа бўлди десак муболаға бўлмайди.

Маълумот учун, ушбу корхона Чирчиқ шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда кукунли металлургия усули билан вольфрам ва молибден чуқур қайта ишланиб, турли хил маҳсулотлар, қотишмалар ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, чидамли шамотли ғиштлар, керамик маҳсулотлар ҳамда асбоблар ҳам тайёрланади. Корхонада кўплаб янги турдаги маҳсулотлар олинишига ҳам эришилган. Хусусан, ферромолибден ишлаб чиқариш, қурилиш учун қуруқ аралашма, қаттиқ қотишмали подшипниклар, октамолибдат аммоний, титан-тантал қаттиқ қотишмаси, юқори гидропневматик плиталар ишлаб чиқарилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made