Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари: Кеча ва бугун

Таҳлил

image

Кеча, 27 апрель куни 2012 йилдан буён Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан эгаллаб келган лавозимидан озод этилди. У Хавфсизлик кенгаши котибининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Владимир Имамович Норов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди. Норов тажрибали дипломат. Кўп йиллар хорижда фаолият юритган. Қолаверса, Комиловгача у ҳам 5 йил давомида ТИВни бошқарган. 

Хўш, шу ўринда савол туғилади: замонавий давлатчиликда Ўзбекистон дипломатиясининг тарихи қандай? Илк босқичларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини ким юритган? QALAMPIR.UZ томонидан тайёрланган махсус мақола сизга ана шундай маълумотларни тақдим этади.

Ёқуб Юсупович Алиев

Давлат ва сиёсат арбоби. Ўзбекистон ССР биринчи Ташқи ишлар вазири сифатида 1944-1951-йилларда фаолият олиб борган.

Анвар Марасулович Қўчқоров (1916-1996)

Давлат арбоби ва дипломат. 1937 йилда Педагогик институтни тамомлаб, институтнинг комсомол қўмитаси котиби, бош котиби (1937-1941), Ўзбекистон Коммунистик партияси Тошкент шаҳар қўмитаси бошқарма раҳбари (1941-1942), КПСС Марказий Қўмитаси Коммиссариат аъзоси (1944-1945), СССРнинг Афғонистондаги Элчихонасида атташе, 3-котиб (1945 йилда), Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазирлиги консуллик бўлими раҳбари, Ўзбекистон Коммунистик партияси Бухоро вилоят қўмитаси тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи (1947 йил), Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи (1950 йил), Ўзбек ССР Ташқи ишлар вазири (1951-1953), Ўзбек ССР Олий Кенгаши фармони билан Маданият вазири (1953 йил), Ўзбекистон Коммунистик партияси Бухоро вилоят қўмитаси котиби (1957-1961), СССР Олий совети томонидан Совет Иттифоқининг Тогодаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (1961 йил), СССР Олий Совети Президиуми томонидан СССРнинг Дагомеядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (1963 йил), Ўзбекистон ССР таълим вазири (1966-1970), Ўзбекистон ССР маданият вазири (1970-1973), Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси (1973-1980) лавозимларида фаолият олиб борган.

Нуриддин Акрамович Муҳитдинов (1917-2008)

Давлат ва сиёсат арбоби, дипломат. Наманган вилоят партия қўмитаси котиби ва 1-котиби (1947-1950), Ўзбекистон Компартияси МК котиби (1950-1951), Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси (1951-1953, 1954-1955), Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1953-1954), Ўзбекистон Компартияси МК 1-котиби (1955-1957), КПСС МК котиби (1957-1961). КПСС МК Президиуми аъзолигига номзод (1956-1957), аъзо (1957-1961). СССР Министрлар Совети Хорижий мамлакатлар билан маданий алоқалар комитети раисининг 1-ўринбосари (1966-1968), СССРнинг Суриядаги элчиси (1968-1977), СССР савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари (1977-1985), Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг маслаҳатчиси (1986-1987), “Ёдгорлик” тарихий маданий мерос жамияти раиси (1987-1996) лавозимларида фаолият олиб борган.

Ғани Султонович Султонов

Давлат ва сиёсат арбоби. 1954-1959 йилларда Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият олиб борган.

Сарвар Олимжонович Азимов (1923-1994)

Таниқли совет ва ўзбек ёзувчиси, шунингдек давлат арбоби ва дипломат. Ўзбекистон ССР А.С.Пушкин номидаги Илмий тадқиқот маркази директори ўринбосари, сектор мудири, илмий ҳодим (1948-1955), Ўзбекистон Коммунистик Партияси марказий қўмитасининг Фан ва Маданият бўлими мудири (1955-1956), Ўзбекистон Ёзувчилар Иттифоқи бошқармасининг биринчи котиби (1956-1957), Ўзбекистон ССР маданият вазири (1957-1959), Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари (1959-1969), Совет Иттифоқининг Ливандаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (1969-1974), Совет Иттифоқининг Покистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (1974-1980), Ўзбекистон Ёзувчилар Иттифоқи бошқармасининг биринчи котиби (1980-1988), Ўзбекистон ССР Ташқи Ишлар вазири (1988-1991), Ўзбекистон Президенти кенгаши аъзоси, Совет Иттифоқи Юқори кенгашининг Миллий кенгашида Ўзбекистон ССРдан депутат (1990-1991) сифатида фаолият олиб борган.
 
Минавар Турсунович Турсунов (1915-2011)

Совет ва ўзбек давлат арбоби, дипломат. Туркистон ҳарбий округи офицери (1944-1946), Ўзбекистон ССР ТИВ ходими (1946-1947), Ўзбекистон ССР назорат вазирлиги назоратчиси (1947-1951), Ўзбекистон ССР КП МК ходими (1951-1952), Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси 2-котиби (1952-1955), Ўзбекистон ССР министрлар совети ишлар бошқармаси бошлиғи (1955-1956), Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раиси (1956-1958), Ўзбекистон ССР назорат вазири (1959-1963), Ўзбекистон ССР партия назорат идораси раисининг ўринбосари, раиси (1963-1969), Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1969-1980) лавозимларида фаолият олиб борган.


 
Баҳодир Аббосович Абдураззоқов (1927-2006)

Тарихчи ва дипломат. СССРнинг Бангладешдаги элчихонаси малаҳатчиси (1974-1977), СССРнинг Афғонистондаги элчихонаси маслаҳатчиси (1977-1980), Ўзбекистон ССРнинг Ташқи ишлар вазири (1980-1985), Ўзбекистон ССР КП МК ходими (1985), СССРнинг Сомалидаги элчиси (1985-1989), Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (1992-1994) лавозимларида фаолият олиб борган.

Рафиқ Нишонович Нишонов (1926 йилда туғилган)

Сиёсат ва жамоат арбоби. 1951 йилдан туман партия комитети котиби, Тошкент шаҳри партия комитети бўлим мудири, Тошкент шаҳри ижроия қўмитаси раиси бўлган. Ўзбекистон КП МК котиби (1963-1970), 1970 йилдан Шри Ланка Республикаси ва Малдив Республикасида СССРнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси, СССРнинг Иорданиядаги элчиси бўлган. Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1985—1986), Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1986—1988), Ўзбекистон КП МК 1-котиби (1988-1989), СССР Олий Совети Миллатлар Советининг раиси (1989-1991) лавозимларида фаолият олиб борган.


Собитхон Қурбонович Қурбонов

Давлат ва сиёсат арбоби. 1986-1987 йилларда Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият олиб борган.
 
Шаҳло Насимовна Маҳмудова 

Ўзбек сиёсатчиси. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири сифатида 1991-1992 йилларда фаолият олиб борган.

Убайдулла Аббосович Абдураззоқов  (1932-2014)

Давлат арбоби ва дипломат. 1965 йилдан – Ўзбекистон ССР Коммунистик партиясида турли лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ишлар бошқармаси бошлиғи (1971-1974), Наманган вилояти ижроия қўмитаси раиси (1974-1978), “Знание” бирлашмаси раиси (1978-1987), “Меҳнат” нашриёти бош муҳаррири (1987-1990), Ўзбекистон ССР нашриёт қўмитаси раиси (1990-1992), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири (1992-1993), Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси (1993 йил) сифатида фаолият олиб борган.
 
Содиқ Салиҳович Сафоев (1954 йилда туғилган)

Давлат арбоби. Тошкент давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи (1976-1987), Ўзбекистон КП МҚ методисти, сектор мудири (1987-1990), Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш институтида катта илмий ходим (1990-1991), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг халқаро иқтисодий алоқалар бўлимида етакчи консультант, бўлим мудири (1991-1992), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари (1992-1993), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири (1993 йилда), Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ўриндошлик асосида — Ўзбекистон Республикасининг Нидерландия ва Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (1993-1996), Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси (1996 йилда), Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ўриндошлик асосида — Ўзбекистон Республикасининг Канададаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (1996-2001), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (2001-2003), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ва ЖИДУ (Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университети) ректори (2003-2005), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси (2005-2015) лавозимларида фаолият олиб борган, 2015 йилдан бошлаб Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари ҳамда 2021 йилдан бошлаб ЖИДУ ректори ҳисобланади.

Саидмухтор Саидқосимов Саидғозиевич (1947 йилда туғилган)

Давлат арбоби. Ўзбекистон Президентининг алоҳида муҳим топшириқлар бўйича ёрдамчиси (1991-1992), Ўзбекистон Президентининг фан, маданият, таълим ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси (1992-1993), Ўзбекистон Президентининг сиёсий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси (1993-1998) билан биргаликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори (1992-1998), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири (1993-1994), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (1994-1996), ЮНEСКО билан алоқалар бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси (1993-1997) сифатида фаолият олиб борган. 1999-2014 йилларда дунёнинг турли университетларида, хусусан, Гарвард, Бостон, Пристон университетлари, Массачусетс технология институти (АҚШ), Оксфорд, Вестминистр университетлари (Буюк Британия) ва Франция, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркия, Шри-Ланка, Куба, Мўғулистон университетларида махсус курслар ва маърузалар ўқиган, 2013-2018 йилларда Жанубий Кореянинг Корея, Ханкук, Ханянг, Инҳа, Ажоу университетлари профессори ҳамда 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори.

Абдулазиз Ҳафизович Комилов (1947 йилда туғилган)

Ўзбек сиёсатчиси. СССРнинг Ливандаги элчихонаси атташеси (1973-1976), СССР ФА Шарқшунослик институти аспирант (1978-1980), СССРнинг Суриядаги элчихонаси 2-котиби (1980-1984), СССР Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ бўлимининг ходими (1984-1988), СССР ФА Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг катта илмий ходими (1988-1991), Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси (1991-1992), Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари (1992-1994), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (1994 йилда), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири (1994-2003), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори (1998-2003), Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси (2003 йилда), Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (2003-2010), Ўзбекистон Республикасининг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Канададаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (2004-2010), Ўзбекистон Республикасининг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Бразилия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (2008-2010), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (2010-2012), 2012 йил 13 январдан 2022 йил 27 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимларида фаолият олиб борган ҳамда 2022 йил 27 апрелдан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Ғаниев Элёр Мажидович (1960 йилда туғилган)

Давлат ва сиёсат арбоби. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бошқарма бошлиғи (1992-1993), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи (1993-1994), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари (1994-1997), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири (1997-2002), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси (2002-2005), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи ишлар вазири (2005-2006), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири (2006-2010), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи ишлар вазири (2010-2012), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири (2012-2017), Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (2017-2019), Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар, ташқи иқтисодий алоқалар, инновациялар, эркин иқтисодий зоналар мажмуаси раҳбари (2019-2020) ҳамда 2020 йил 22 январдан 8 августгача Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири лавозимларида фаолият олиб борган.

Норов Владимир Имaмович

Давлат арбоби ва дипломат.  Ўзбекистон ИИВ тизимида турли лавозимларда ишлаган (1978-1992), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони халқаро ҳуқуқ хизмати експерти, консультанти (1993-1995), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (1995-1996), Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (1996-1998), Ўзбекистон Республикасининг Германия, Швейцария ва Полшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (1998-2003), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (2003-2004), Ўзбекистон Республикасининг Белгиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, НАТО ва ЕИдаги миссия раҳбари (2004-2006), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири (2006-2010), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (2010-2013), Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси, НАТО ва ЕИдаги миссия раҳбари (2013-2017), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори (2017-2018), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби (2019-2021), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари (2021-2022) лавозимларида фаолият олиб борган. 2022 йил 27 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

 

Камрон Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг