Ўзбекистон тарихида илк бор олий ўқув юрти WFME халқаро аккредитациясидан ўтди
Бизнес
−
10 Декабрь 2021
7847Бугунги кунда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан (WFME Президенти Дэвид Гордоннинг тавсияси, экспертлар хулосаси ва талаблари асосида) халқаро аккредитациядан ўтди.
Қўлга киритилган халқаро аккредитацияга кўра, эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битурувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади.
Аккредитацион Кенгашнинг хулосасига мувофиқ, Тошкент давлат стоматология институти бакалавриат ва магистратура йўналишлари аккредитациядан ўтди.
Тошкент давлат стоматология институти халқаро аккредитацияси – Ўзбекистондаги таълим дастурларини халқаро сифат стандартларига мослигини баҳолаш жараёни бўлиб, Олий таълим сифати кафолати Европа ассоциацияси (ENQA) аъзоси ва Сифат кафолати агентликлари Европа реестрида (EQAR) мавжуд мустақил хорижий агентлик томонидан ўтказилди.
Тошкент давлат стоматология институти томонидан халқаро аккредитацияни қўлга киритилиши, институт жамоаси учун халқаро таълим майдонида кўпгина имкониятларни кенгайтиради. Хусусан, таълим дастурларини дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши, хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим жараёнларининг ошкоралиги ва очиқлиги таъминлаш, битирувчиларнинг комптентлигини ошириш.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент давлат стоматология институти дунёдаги 20 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг 100 дан зиёд етакчи ҳорижий ОТМ ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, республика олий таълим муассасалари орасида Европа иттифоқида ўз филиалига, халқаро сифат менеджменти ISO 9001:20.15 сертификатига ҳамда Финляндиянинг JAMK университети билан ҳамкорликдаги “Тиббиёт ва инновациялар” илмий – амалий журналига эга.
Тошкент давлат стоматология институти
LiveБарчаси