Ўзбекистон талабалари Ар-Риёдда бўлиб ўтган ICT Competition 2024-2025 совриндорларига айланишди
Бизнес
−
11:00
119118 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларидан (ME&CA) иштирокчилар учун Huawei ICT Competition 2024-2025 танлови якунланди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Тошкент шаҳридаги Inha университетининг 6 нафар талабаси минтақада Huawei “ICT Academy”нинг 10 йиллигини нишонлашга бағишланган финал ва тадбирларда иштирок этишди. Тақдирлаш маросимида ёш истеъдодларнинг булут, тармоқ, ҳисоблаш ва инновация рақобати соҳасидаги улкан ютуқлари, шунингдек, етакчи минтақавий таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг ютуқлари эътироф этилди.
Тадбирда давлат сектори, халқаро ташкилотлар ва академик доиралар вакиллари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири жаноб Шерзод Шерматов, Саудия Арабистони Қироллиги Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигининг келажакдаги иш ўринлари ва имкониятлари бўйича вазир ўринбосари жаноб Иброҳим Ал-Нассер, Хитойнинг Саудия Арабистонидаги элчиси жаноб Чан Ҳуа, техник ва касб-ҳунар таълими корпорацияси (TVTC) бошқарувчи ўринбосари доктор Адел Ал-Зунаиди, UNESCO TATI директори жаноб Чжан Тао ва соҳани ривожлантириш ва логистика Миллий дастури Бош директори доктор Сулиман Алмазруа иштирок этдилар.
Ўзбекистонлик иштирокчилар, ТАТУнинг учта талабаси, томонидан тақдим этилган “Саҳия” лойиҳаси совринли ўринни эгаллади ва ҳакамлар ҳайъати томонидан рақамли инклюзиядаги инновациялар учун тақдирланди. Лойиҳа эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган одамлар учун имо-ишора тилини рақамлаштириш ва имо-ишора тилини бошқа тилларга онлайн таржима қилиш мақсадида ишлаб чиқилган иловадир. Ечим сунъий интеллект модели ва булутли ечимлар асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек, Huawei ICT Competition 2024-2025 Амалий танловларида иштирок этган ТАТУ ва Inha университети талабалари тармоқ йўналишида (Network track) учинчи ўринни қўлга киритиб, совриндорларга айландилар. Маросимда минтақадаги АКТ Академиялари инструкторларининг ҳиссаси эътироф этилди. Жумладан, ТАТУ ўқитувчиси Азамат Қодиров “Outstanding new instructor” номинациясида Huawei “ICT Academy”нинг 50 дан ортиқ талабаларини ўқитгани, HCIA халқаро сертификатга эга бўлгани ва Академиянинг университетдаги АКТ фаолиятининг ажойиб натижалари учун мукофотланди.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов талабаларни ютуқлари билан табриклади ва тақдирлаш маросимидаги кириш нутқида шундай деди: “Рақамли истеъдодлар рақамли иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, мамлакатлар ва минтақаларни интеллектуал дунёни барпо этишда бирлаштиради. Бугун биз Давлат ва хусусий сектор, академик доиралар ва халқаро ташкилотларнинг Huawei АКТ Академиясига қўшган ҳиссасини нишонлаяпмиз, бу эса янги имкониятларни очади ва ёш АКТ истеъдодларига қимматли амалий тажриба орттиришга ёрдам беради. Биз ёш авлоднинг энг яхши рақамли келажаги учун самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид қиламиз”.
UNESCO‘нинг Таълимдаги ахборот технологиялари институти (TATI) директори Чжан Тао шундай деди: “Яқин Шарқ ва Марказий Осиё инновацияларга бўлган катта садоқатни намойиш этмоқда ва келажакда ривожланиш учун катта имкониятларга эга. Huawei АКТ Академияси ва ICT Competition минтақавий флагман дастури, ҳамкорлик платформаси ва ёш рақамли истеъдодларни ривожлантириш учун инновацион ҳаракатлантирувчи кучга айланди. UNESCO‘нинг ТАТИ институти Huawei ва минтақадаги бошқа ҳамкорлар билан ишлашдан фахрланади. Биз Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдан кўпроқ ёш истеъдодлар ва кўпроқ ҳамкорларни умумий миссиямизга жалб қилиш ва сифатли таълим бериш, шунингдек, тинчлик ва фаровонликка тўла дунёни яратиш мақсадларига эришиш учун ҳозирги ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтиришни истаймиз».
Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидаги Президенти Стивен Йи АКТ танловларини ўтказишнинг роли ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди: “АКТ истеъдодлари рақамли трансформациянинг ҳаёт кучи манбаидир. Биз ушбу нуфузли тақдирлаш маросимида ёшларимизга сармоя киритиш учун йиғилдик, бу эса ўз навбатида ҳаётимиз ва келажагимизга сармоядир. Биз интеллектуал технологиялардан фойдаланган ҳолда соҳанинг муаммоларига ечим топа оладиган малакали рақамли мутахассисларга эътибор қаратишимиз керак. ICT Competition каби ташаббуслар билан биз ўз мамлакатларида инновациялари стимуллашадиган рақамли истеъдодларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда давом этамиз”.
Шунингдек, Стивен Йи 2025 йил учун “T. H. E. Gold Talent” дастурини ҳам эълон қилди. Ушбу дастур сунъий интеллект даври талабларига жавобан истеъдодларни ривожлантириш дастурининг кенгайишини англатади. Лойиҳанинг мақсади Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси билан боғлиқ мураккаб саноат сценарийларига ечим топиш учун янада ривожланган сунъий интеллект курсларини жорий этишдир. Дастур, шунингдек, 5G-A, булутли ечимлар, сунъий интеллектга асосланган АКТ таълими, олий таълимни ривожлантириш учун “ақлли” ўқув хоналари ва университетларга рақобатбардош рақамли мутахассисларни тайёрлашда ёрдам бериш каби илғор технологияларни жорий этишга қаратилган. Ушбу дастур кўпроқ ҳамкорликка қаратилган ва иш билан таъминлаш ва амалиётни ташкил этиш орқали истеъдодларнинг қадрини ошириш учун параллель кадрлар дастурларини таклиф этади.
АКТ танловларининг муваффақияти минтақавий технологик таълимдаги тобора ортиб бораётган аҳамиятини акс эттиради. Жорий йилда Huawei ICT Competition 2024-2025 19 мамлакатдаги 640 та минтақавий университет ва коллежлардан 31 000 дан ортиқ талаба рўйхатдан ўтган ҳолда мисли кўрилмаган иштирокчилар сонини тўплади. Инновацион танловларда 290 нафар иштирокчи, булут, тармоқ ва ҳисоблаш йўналишлари бўйича Амалий танловларда 30 900 нафар иштирокчи иштирок этди. Иштирокчилар ёзма имтиҳонларда ва амалий лаборатория ишларида кенг қамровли баҳолаш жараёнидан ўтдилар, Инновацион танловлар эса онлайн ва офлайн ҳимоя раундларидан ташкил топди. Шунингдек, ICT Competition танлови UNESCO, 40 дан ортиқ минтақавий вазирликлар, алоқа операторлари ва соҳа ҳамкорлари томонидан қўллаб-қувватланди ва маъқулланди.
Ушбу муҳим тадбир Huawei компаниясининг минтақадаги АКТ истеъдодларини ривожлантиришга бўлган ўн йиллик садоқатининг давомидир. Олтита АКТ академиясини қўллаб-қувватлаш Маркази (IASC) томонидан бошқариладиган 106 та АКТ академиялари билан ҳамкорлик орқали дастур доирасида 300 мингдан ортиқ талабалар ўқитилди ва 35000 дан ортиқ мутахассислар сертификатланди. 2000 дан ортиқ малакали ўқитувчилардан иборат ушбу кенг кўламли тармоқ минтақадаги технологик тараққиётни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган рақамли кадрларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси