Ўзбекистон сўнгги 10 йилда қанча олтин сотди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

2020 йилда Ўзбекистон хорижий давлатларга 100 тонна номонетар олтин сотган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси олтин савдосига оид статистикани мунтазам эълон қилиб келади, бирок маълумотларда микдор эмас, қиймат келтирилади. Марказий банк сотилаётган олтин ҳажмига доир маълумотларни илк бор эълон қиляпти.

Марказий банк ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2010 йилда 60 тонна, 2011 йил 70 тонна, 2012 йилда 10 тонна, 2013 йил 37 тонна, 2014 йилда 30 тонна, 2015 йилда 50 тонна, 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда 70 тонна, 2019 йилда 110 тонна ва 2020 йилда 100 тонна олтин сотган. Жами 10 йилда 687 тонна олтин сотилган.

Ўтган давр ичида нархлар ҳам сезиларли даражада ўзгарган, масалан, 2012 йилда бир унция олтин 1668,9 доллар турган бўлса, 2015 йилда 1159,8 долларни, 2020 йилда эса 1771 долларни ташкил этган.

Ўзбекистон сўнгги бор 2020 йилнинг августида олтин экспорт қилган.

Марказий банк олтин қиммат бўлганида (2000 долларга қадар) фаол сотган. Сентябрда, экспорт тўхтаганида қимматбаҳо металл 1904 долларгача арзонлашди. Ҳозирда эса унинг нархи бир унциясига 1724 долларни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 1 март ҳолатига кўра 33,2 миллиард долларни ташкил этган. Бир ой ичида улар 1,1 миллиард долларга қисқарган.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг