Ўзбекистон сунъий йўлдошдан фойдаланади

Жамият

image

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, OneSoil, Boston Consulting Group компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида сунъий йўлдош маълумотлардан фойдаланишга доир битим имзоланди.

Мазкур битим “Ақлли қишлоқ хўжалиги” Концепцияси доирасида қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни фаол татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаш орқали Ўзбекистондаги ер майдонлари ва экинларини объектив хариталашга доир ишларни амалга оширишни назарда тутади.

Лойиҳа битта вилоят мисолида пилот тарзда амалга оширилиб, бу борада далалардаги экинларни мультиспектрал диапазондаги йўлдош суратларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг