Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими инқироз ҳолатига келиб қолдими?
Жамият
−
08 Июль 2020
12425Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимининг ресурслари поёнига етган. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.
“Биз карантин чораларини енгиллаштирдик. Аммо буни ҳамма ҳам тўғри тушунгани йўқ. Чет элда қолган ватандошларимизни қайтариш жараёнини бир кун ҳам тўхтатганимиз йўқ”, дейди Оқилов.
Мутахасисларнинг қайд этишича, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ асосий ҳолатлар чет элдан қайтаётган ўзбекистонликлар ичида аниқланмоқда. Кейинги ўринни эса карантинда сақланаётганлар эгалламоқда. Аҳоли орасида коронавирус аниқланиши эса юқоридаги икки ҳолатга нисбатан камроқ.
“Бугунги кунга келиб Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Койка ўринларига тўлган, барча шифокорлар жалб этилган. Шифокорларни биласизлар, 14 кун ишлагач, ўрнини бошқа ходимга топширади. Шифокорлар ҳам қолмади, койкалар ҳам қолмади. Биз яна бир таклиф киритдикки, Республика махсус комиссияси буни тўғри тушуниб, бу қарорни ҳам қабул қилди. Эндиликда касалликни аломатларсиз ўтказаётган беморларнинг барчасига уйда даволанишга рухсат бердик. Карантинни ҳам уйда ва меҳмонхоналарда ўтказишга рухсат берганимизга қарамасдан, стационардаги койка ўринлари тугаган”, дейди Оқилов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 838 нафарни ташкил этмоқда. Буларнинг 6690 нафари соғайган, 41 нафари вафот этган.
LiveБарчаси