Ўзбекистон сифати паст бензинни тақиқлайди

Жамият

image

2022 йил 1 январдан заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган машиналардан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш тақиқланади.

Бу норма 30 октябрда имзоланган "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонида белгиланган.

Шунингдек:

• 2020 йил 1 январдан бошлаб “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш;

• 2022 йил 1 январдан бошлаб “Евро-3”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш ҳам ман этилади.

Ўзбекистонга олиб кириладиган янги машиналарнинг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тасдиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон бензин паст сифатли тақиқлайди

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг