Ўзбекистон Россиянинг ўрнини эгаллади

Олам 80087
image
-

Туркия ва Ўзбекистон жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистондан пул ўтказмаларини жўнатиш бўйича энг тренддаги давлатлар бўлди. Бу ҳақда бугун, 11 май куни Қозоғистоннинг бизнес ва молия бўйича Finprom.kz таҳлилий портали сайтида чоп этилган тадқиқотда айтилади. 

“Жорий йилнинг январь-март ойларида Қозоғистон Республикасидан пул ўтказмалари тизимлари орқали хорижга жўнатилган маблағлар ҳажми 189,5 миллиард тенгени (442,8 миллион доллар) ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга кам. Шу билан бирга, деярли бир йил аввал 1,5 баробар ўсиш кузатилган бўлиб, маблағларнинг деярли ярми фақат икки давлатга – Туркия (52,3 миллиард тенге ёки 122,2 миллион доллар) ва Ўзбекистонга (38,6 миллиард тенге, ёки 90,2 миллион доллар) жўнатилган. Учликни Қирғизистон якунлаб турибди. Қозоғистондан 33,2 миллиард тенге (77,5 миллион доллар) миқдоридаги маблағ жўнатилган”, дейилади таҳлилда. 

Шунингдек, унинг муаллифлари Россия ушбу рўйхатда январь-март ойларида 28,5 миллиард тенге (66,6 миллион доллар) ўтказмалари ҳажми билан тўртинчи ўринни эгаллаганини қайд этди.  

“Таққослаш учун, ўтган йили Россия Федерацияси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, аввалроқ узоқ йиллар давомида Қозоғистондан ўтказилган маблағлар бўйича етакчилик қилган. Ўтган йил давомида республикадан Россия Федерациясига ўтказмалар ҳажми дарҳол 36,2 фоизга камайди, ўтган йили эса 1,3 фоизга қисқариш кузатилганди”, дейилади тадқиқотда. 

Шунингдек, Грузия ўтказилган маблағлар ҳажми бўйича бешинчи ўринни эгаллагани – 13,3 миллиард тенге (31 миллион доллар), бу ўтган йилги кўрсаткичдан 4,3 баравар кўп эканлиги қайд этилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2534
Рейтинг: 3
t
×