Ўзбекистон Россияга дўст давлат деб тан олинди
Жамият
−
12 Февраль 2023
23118Ўзбекистон Россия Федерациясига дўстона давлатлар қаторига киритилди. Бу ҳақда Россияга қўшни давлатлар алоқа режимларининг дўстона муносабати бўйича йиллик мониторинг натижаларида айтилган.
Тадқиқотлар 14 давлатда ўтказилиб, улардан саккизтаси дўстона, тўрттаси эса очиқ душманлар тоифасига киритилган. Душман давлатлар қаторига Эстония, Латвия, Литва ва Украина киритилган. Грузия ва Молдова эса нисбатан дўстона давлатлар рўйхатида қайд этилган.
Беларусь рейтингнинг сўзсиз етакчиси бўлган.
“Беларусдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар даражасидаги ўзаро муносабатлар бундан мустасно, барча алоқа турлари бўйича иттифоқ давлати томонидан юқори балл олди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби дўст давлатлар билан алоқалар динамикаси яхшиланган.
Аммо Арманистон ва Қозоғистон "ўзгарувчан режимлар" гуруҳига кирган. Бу давлатлар билан Россия ўртасидаги муносабатлар тарихи қайта кўриб чиқила бошланади ва коммуникацияларни ривожлантириш шартлари ёмон томонга ўзгариши мумкин.
Шунингдек, Россияга қарши санкцияларга қўшилишдан бош тортаётгани ва иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтираётгани учун Грузия билан муносабатлар яхшилангани келтирилган.
“Молдова эса алоқа шароитларининг ёмонлашуви йўлидан бормоқда”, дейилади таҳлилда.
LiveБарчаси