Ўзбекистон резидентлари учун крипто-активларни чиқариш ва муомалага киритиш тартиби тасдиқланди

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низомда крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш бўйича асосий талаблар белгиланган. Қайд этилишича,  ушбу жараёнларга оид хизматлар крипто-депозитарий томонидан кўрсатилади.

Шунингдек, қуйидаги асосий талаблар белгилаб қўйилган:

•  эмитентлар крипто-активларни крипто-депозитарий ёки бошқа электрон платформалар орқали чиқаришлари мумкин;

•  эмитент томонидан чиқарилган крипто-активларни муомалага киритиш ва улар билан ёпиқ ёки очиқ савдолар амалга оширилиши мумкин;

•  эмитент томонидан чиқариладиган крипто-активларнинг номинал қиймати миллий валютада ифодаланиши лозимлиги;

•  крипто-активлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш фақат крипто-депозитарий томонидан амалга оширилиши;

•  крипто-депозитарий крипто-активларни чиқариш ва чиқаришни рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш бўйича мустақил қарор қабул қилиши ва бошқалар.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

•  резидентлар томонидан чиқариш ва крипто-депозитарий томонидан таъминланмаган (рухсат бериш токени, чипта токени, ваучер-токени ва бошқарув-токени бундан мустасно) ва барқарор токенларни чиқаришни рўйхатдан ўтказишни;

•  ўз электрон платформасида чиқарилган ёки рўйхатдан ўтказилган крипто-активларнинг номланиши ёки рамзларида “давлат”, “давлат томонидан таъминланган”, “давлат томонидан қўллаб-қувватланган”, “Ўзбекистон”, “ўзбек”, “миллий”, “сўм (UZS)” ҳамда Ўзбекистон шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатиш ва бошқа.

Шунингдек, мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши қайд этилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг