Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва сиёсий партияларнинг роли янада кучайтирилади
Жамият
−
29 Май 2019
2878Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, махсус комиссия бир ҳафта муддатда ўрганишнинг тегишли йўналишлари бўйича ишчи гуруҳларнинг таркибларини ҳамда уларнинг иш режаларини тасдиқлайди, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг самарали фаолиятини ташкил этади.
Махсус комиссия томонидан 2019 йил 1 сентябрга қадар:
• ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини, шу жумладан, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва чет эл ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда ушбу фаолиятни ташкил этиш ва мазкур йўналишдаги функцияларини оптималлаштиришда ягона ёндашувларни жорий этиш орқали тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилади;
• коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини самарали қўллашга йўналтирилган, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқади ва киритилади;
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва сиёсий партияларнинг роли янада кучайтирилади;
• ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдидаги ҳисобдорлиги тартибини такомиллаштирилади;
• қарорлар қабул қилиш жараёнида фуқаролар иштирокининг шаффоф ва самарали усулларини жорий этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь