Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси алмаштирилди

Жамият

image

Бугун 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев “Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарорни қабул қилди. Қуйида қарорнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Абдулло Садуллоевич Аллаев ўн йил муддатга

Кароматжон Худайбергановна Давлетова ўн йил муддатга

Алишер Абдухалимович Жалилов ўн йил муддатга

Гулнора Ахатовна Парпиева ўн йил муддатга

Шухрат Эсанбаевич Ражабов ўн йил муддатга

Сарварбек Азимжонович Рахмонов ўн йил муддатга

Камолиддин Суннатович Толлибаев ўн йил муддатга

Анвар Хамидович Шукуруллаев муддатсиз даврга

Хасан Сунатиллаевич Эгамбердиев муддатсиз даврга

Эркин Одилович Эргашев ўн йил муддатга

Махмуд Уразбоевич Эшимбетов ўн йил муддатга

Хуршид Абдувахобович Эшмуратов ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлансин.

2. Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан:

Кудратилло Мирабдуллаевич Бабаев

Умидахон Адхамовна Имомова

Зафар Сафарбоевич Назаров

Нодиржон Турсунболтаевич Ражабов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.

3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                                 Ниғматилла Йўлдошев

Тошкент шаҳри,
2019 йил 4 май


Мақола муаллифи

Теглар

Senat

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар