Ўзбекистон разведкаси раҳбари Афғонистондаги вазият бўйича Покистонга борди – ОАВ
Олам
−
12 Сентябрь 2021
52556Кеча, 11 сентябрь куни Покистоннинг Идоралараро разведкаси бош директори Фаиз Ҳамид Афғонистонга чегарадош давлатлар разведка хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиди. Учрашувда “Толибон” назоратига ўтган Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Geo News”.
Покистон ташаббус билан ўтказилган учрашувда Эрон, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия разведка хизматлари раҳбарлари қатнашган.
Разведка хизмати раҳбарлари Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият бўйича мулоқот қилган. Томонлар минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида фикр алмашган.
Ҳинд матбуоти тарқатган хабарларга кўра, Покистон томонидан ташкил этилган учрашувда Тожикистон разведкаси раҳбари ҳам қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилининг 31 август куни якунланди. Аҳамиятлиси, америкаликлар мамлакатни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.
Президент Ашраф Ғани бошлиқ АҚШ этовидаги ҳукумат ағдарилди. Президент Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Ҳозирда Афғонистонда "Толибон" билан фақатгина Миллий қаршилик фронти курашмоқда. Толиблар қаршилик кучларининг маркази бўлган Панжшер вилоятига ҳам кириб боришди.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонни бошқарадиган вақтинчалик ҳукумат тузилганини эълон қилди. Унинг таркибига фақатгина "Толибон" аъзолари киритилди. Орадан кўп ўтмай, толиблар Афғонистоннинг доимий ҳукуматини шакллантириш учун олти ойдан кейин сайлов ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
LiveБарчаси