Ўзбекистон расман яна бир ассоциацияга аъзо бўлди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон миллий кино комиссияси расман Осиё кинокомиссиялар ассоциациясига аъзо бўлди. Бу Жанубий Кореяда XXIV Пусан халқаро кинофестивалида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Таъкидланганидек, маросимдаги чиқишлар мазкур ташкилотнинг йиллик Бош ассамблеясида бўлиб ўтди.

"Ҳар ойда Ўзбекистон кинолокацияси ҳақидаги маълумотлар бутун дунё бўйлаб ахборот ресурслари орқали тарқатилади. Муҳим тадбирлар орасида дунёдаги энг яхши локшейн-менежерлар билан ассоциацияни ташкил этадиган локшейн-турлар ҳам бор",дейилади хабарда.

Маълумот учун, Осиё кинокомиссиялар ассоциацияси 18 мамлакатнинг 59 та ташкилотини (кинокомиссиялар ва киностудиялар) ўз ичига олади. У ўз аъзоларини халқаро бозорда, масалан, Лондон, Лос-Анжелес ва Гонконгда тарғиб қилиш билан шуғулланади. Ассоциация таркибига Япония, Хитой, Россия, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Жанубий Корея, Иордания, Янги Зеландия ва бошқа давлатлар киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон туризм расман яна бир ассоциацияга аъзо бўлди

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар