Ўзбекистон Путиннинг келишини кутмоқда
Олам
−
08 Январь
29141Ўзбекистон 2024 йилда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташрифини кутмоқда. Бу ҳақда ТАСС Кремлга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Президенти Владимир Путин 2024 йилда бир нечта хорижий ташрифларни амалга ошириши мумкин, давлат раҳбарига ўнлаб мамлакатлардан таклифномалар бор. Кремль ҳозирча Путин қаерга боришини эълон қилмаган. Чунки давлат раҳбарининг амалдаги президентлик муддати 2024 йилнинг май ойида тугайди.
Россия раҳбарининг ўзи яқин келажакда дўст мамлакатларга эҳтимолий ташрифлар ҳақида шундай деган:
“Мен буни истисно қилмайман, лекин ҳозирча ҳеч нарсани режалаштирмасликка ҳаракат қиламан”.
Аниқлик киритилишича, ўтган ойларда Путин Бразилия, Бурунди, Вьетнам, Ироқ, Эрон, Шимолий Корея, Куба, Мўғулистон, Таиланд, Туркия, Экваториал Гвинея ва бошқа мамлакатларга ташриф буюриш таклифини олган.
“Россия Федерацияси Президенти анъанавий тарзда постсовет ҳудудидаги давлатларда, жумладан Абхазия ва Жанубий Осетия, Беларусь, Тожикистон ва Ўзбекистонда кутилмоқда. Путин барча қийинчиликларга қарамай, Арманистонга ташриф буюриши мумкинлигини тан олди. Ереван 2024-йилда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) раислик қилади, аммо “бешлик” етакчиларининг қарорига кўра, ташкилотнинг ўнинчи юбилей саммити май ойида Москвада бўлиб ўтади”, деб ёзмоқда ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин сўнгги бор Ўзбекистонга 2022 йилнинг 15 сентябрь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида келган эди.
LiveБарчаси