Ўзбекистон “пул ювиш” индексида 43-ўринни эгаллади

Жамият 6593
image

Ўзбекистон пул ювишга қарши кураш индексида 43-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Базель давлат бошқаруви институти ҳисоботида айтилган.

Базель давлат бошқаруви институти мутахассислари 141 мамлакатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида кўрилган чоралар самарадорлигини таҳлил қилдилар.

Рейтингда энг қуйи поғоналарда турган давлатда ноқонуний пулларни легаллаштириш даражаси паст эканини англатади.

Рейтингда биринчи ўринни Афғонистон эгаллаган. Ундан кейинги ўринларда Гаити (2-ўрин) ва Мянма (3-ўрин) қайд этилган. 141-ўрин Эстонияга насиб қилган. Ундан юқорироқда Андорра (140-ўрин), Финляндия (139-ўрин) ва Болгария (138-ўрин) жой олган.

Рейтингда Ўзбекистон 43-ўрин, Россия 52-ўрин, Туркия -41 ўрин, Украина 67-ўрин, Қозоғистон 73-ўринни эгаллаган.

Базел институти индекси расмий ва очиқ манбаларга, эксперт хулосаларига асосланиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши индекслар тўғрисидаги ҳисоботларни нашр этадиган, шунингдек, дунё бўйлаб ноқонуний молиявий оқимларни таҳлил қиладиган халқаро ташкилотдир.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 260
Рейтинг: 2.9
t
×