Ўзбекистон паспортлар рейтингида 3 поғона пастлади
Жамият
−
07 Январь 2021 7261 1 дақиқа
Henley & Partners компанияси томонидан жаҳон паспортлари индекси тузилди. Унда Ўзбекистон 86-ўринни эгаллади.
2020 йилга нисбатан Ўзбекистон рейтингда 3 поғонага пастлаган. Мамлакат фуқаролари ҳалигача 57 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкин.
Рейтингда энг ёмон кўрсаткични фуқаролари 26 мамлакатга бора оладиган Афғонистон қайд этган.
Рўйхатнинг биринчи поғонасида Япония турибди. “Кунчиқар юрт” фуқаролари дунёнинг 191 мамлакатига визасиз бора оладилар.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь