Ўзбекистон паспорти дунё рейтингида 67-ўринни эгаллади

Жамият

image

Ўзбекистон “ Passport Index” рейтингида 193 та давлат орасида 67-ўринни эгаллади. Бу давлат фуқаролари учун дунёнинг 25 давлатида визасиз режим амал қилади, 42 давлатга эса борганидан сўнг виза олиши мумкин. Умумий ҳисобда, 131 та давлат ўзбекистонликлардан виза талаб қилади.

Рейтингга Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 193 та давлат ва 6 та ҳудуд – Хитой Республикаси Тайвань, Макао ва Гонконг (Хитой САР), Косово, Фаластин ҳудуди ва Ватикан киритилган.

Рейтингда биринчи ўрин Бирлашган Араб Амирликларига насиб этди – бу давлат фуқаролари 113 та мамлакатга визасиз бориши мумкин, 53 та мамлакат БАА фуқароларига келгандан сўнг виза беради. Афғонистон паспорти энг заиф шахсни тасдиқловчи ҳужжат деб топилди. Мамлакат фуқаролари фақат тўртта давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин, яна 31 давлатда виза келгандан кейин берилади.

Марказий Осиё республикалардан Қозоғистон – 52, Қирғизистон – 66, Тожикистон – 69 ва Туркманистон – 73-ўринни эгаллади. МДҲ давлатлари орасида Молдова етакчи бўлди (35-ўрин). Украина 19-ўринни эгаллади – унинг фуқароларидан 88 та давлатда виза талаб қилинмайди. 47 та давлат боргандан сўнг украиналикларга виза беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

683

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг