Ўзбекистон олтин-валюта захираси 2,3 фоизга ўсди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 ноябрь ҳолатига 35 млрд 211 млн долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 797,1 миллион долларга ёки 2,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 466 миллион долларга кўпайиб, 12 млрд 417 миллион долларга етган.

Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 325,2 млн долларга кўпайиб, 21,66 млрд долларга етган. Мамлакатнинг соф олтин захираси октябрдаги 12,3 миллион трой унциядан 12,1 миллион трой унциягача камайган.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 307,4 млн долларга кўпайган.

Марказий банк изоҳига кўра, мамлакат олтин-валюта захирасининг ортишига олтин нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилиши таъсир қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта-олтин

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар