Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайди

Жамият 6310
image

Ўзбекистон дунё миқёсида нафақат олтин қазиб чиқариш балки, уни сотиш бўйича ҳам етакчи давлатлар қаторида туради. Пандемия инқирозлари даврида Ўзбекистон энг кўп олтин сотаётган давлатлар қаторига кирди. Марказий банк маълумотига кўра, мамлакат олтин захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайди.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,9 млрд долларни, халқаро захиралари эса 31,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Деярли барча активлар олтин (18,4 млрд доллар) ва чет эл валюталари (14 млрд доллар) кўринишида сақланмоқда. Декабрь ойида олтин ҳажми 0,2 млн унцияга кўпайган, лекин умумий қиймат 500 млн долларга арзонлаган. Ҳозирда захирада мавжуд олтиннинг соф ҳажми 10,4 млн унцияга тенг.

Олтин инқироз даврида қимматлайдиган актив бўлиб, вакцина ҳақидаги янгиликлардан сўнг олтин нархи пасайишни бошлаган. 

Олтин-валюта захиралари мамлакат учун “ҳимоя ёстиқчаси” ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар ривожланаётган давлатларга 3 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захираларни сақлашни тавсия қилган. Ўзбекистоннинг амалдаги захиралари 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли ҳисобланади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
Теглар
t
×