Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда 5-ўринни эгаллади

Жамият 6180
image

Ўзбекистон Марказий банки йил бошидан энг кўп олтин сотиб олган давлатлар қаторида дунё бўйича бешинчи ўринни эгаллади. Биргина август ойида мамлакат олтин захираларини 9 тоннага оширган.

2022 йилнинг 8 ойида энг кўп олтинни Туркия Марказий банки сотиб олган – 84 тонна. Август ойида Туркия ҳам 9 тонна олтин сотиб олган.

Саккиз ойда тилла сотиб олиш бўйича етакчилар қаторига Миср (40 тоннадан ортиқ), Ироқ (30 тоннадан ортиқ) ва Ҳиндистон (20 тоннадан ортиқ), Ўзбекистон (19 тонна) ва Қатар (16 тонна) ҳам бор.

Йил бошидан бери энг кўп олтин сотиш бўйича Қозоғистон (28 тонна) мутлақ етакчи бўлган. Шунингдек Филиппин, Германия, Россия ва Мўғулистон ҳам олтин сотган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×