Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг янги формаси намойиш этилди
Спорт
−
27 Февраль 2020
9790Кеча, 26 февраль куни миллий олимпия қўмитасида Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича МОҚ ҳузурида ташкил этилган тезкор штаб фаолияти ва Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун махсус ишлаб чиқарилган спорт экипировкалари ҳамда расмий либосларининг тақдимоти бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда атлетлар, делегация вакиллари ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи учун спорт экипировкаларини танлаш масаласи кўриб чиқилди. Профессионал ва ҳаваскор дизайнерларга ўзларини кўрсатиш учун экипировкалар бўйича халқаро танлов эълон қилинди. Танловда 100дан ортиқ иштирокчи ўз лойиҳалари билан қатнашди: уларнинг энг зўрлари танлаб олиниб, президент ва ҳукумат раҳбариятига тақдим қилинди. Қайд этилишича, спорт либослари яратилишида Токио шаҳрининг иқлими ҳам инобатга олинган.
Маълумотларга кўра, кийимлар ҳар бир спорт тури бўйича махсус тикилган. Айниқса, пара-атлетларимиз учун ҳам уларнинг классификацияга қараб кийим тайёрланади”.
Қайд этилишича, экипировкалар дизайнида Ўзбекистон байроғининг ранглари ҳам мавжуд.
“Дизайн мамлакатимиз байроғида акс этган ранглар асосида танланди. Оқ рангдан дунёда кўп давлатларда фойдаланишади. Шу боис ҳам бизнинг кийимимиз ажралиб туриши учун оқ ва яшил рангларнинг уйғунлигидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бу Олимпиада пайти Токионинг иссиқ ва нам иқлимида анча қулай. Қараганда ҳам ўзининг жозибаси билан кишини ром қилади. Кийимлардаги нақшларда бой маданиятимизни акс эттиришга ҳам уриндик. Бу ранг ва нақшлар ислом динида хам ижобий маъно ифодалайди. Дунё аҳли бу кийимларни кўрганида тез суратларда ривож топиб бораётган Ўзбекистонни тасаввур қилиши лозим”, – деган либослар дизайнери Эльнора Ризаева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь