Ўзбекистон муфтийси Назарбоев билан учрашди
Жамият
−
12 Август 2022
10911Бугун, 12 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Нур-Султон шаҳрида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақда Биринчи Президентнинг расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, учрашувда Нуриддин Холиқназаровдан ташқари Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси Замир Ракиев, Россия мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Муҳитдинов ҳам иштирок этган.
“Қозоғистон Биринчи Президенти суҳбатдошларига ишларидан ортиб, пойтахтдаги янги масжиднинг очилиш маросимида қатнашгани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Нур-Султон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтгани, унда муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси