Ўзбекистон МТЖнинг Қатар йиғини учун қайдномаси маълум бўлди 

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 20-31 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинлари учун 23 нафар футболчини қайдномага киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси йиғин доирасида 27 январь куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бош мураббий Сречко Катанец томонидан мазкур йиғинга асосан, маҳаллий чемпионатда тўп сурувчи футболчилар жалб этилди.

Терма жамоанинг бир қатор етакчилари, жумладан Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа бир қатор футболчилар йиғинга жалб этилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг