Ўзбекистон мобил интернет бўйича рейтингда қуйи ўринни эгаллади

Технология 12299
image

Speedtest.net интернет-сервиси 2022 йилнинг апрель ойи якунларига кўра, интернет тезлиги бўйича маълумотларни эълон қилди. Унда дунёдаги давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 142 давлат ичида 120-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 13,67 Мб/с, юклаш тезлиги эса 7,31 Мб/с ни ташкил қилган. 

Симли интернет борасида Ўзбекистон  181 давлат орасида 84-ўринни эгаллаган. Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 39,76 Мб/с, юклаш тезлиги эса 40,32 Мб/с га тенг.

Қайд этилишича, мобил интернет тезлиги бўйича Бирлашган Aраб Aмирликлари, Қатар, Норвегия ва Жанубий Корея, симли интернет тезлиги бўйича Сингапур, Чили, Таиланд ва Гонг Конг етакчилик қилмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 819
Рейтинг: 3
t
×