Ўзбекистон миллий университети қошида “Ўзсаноатқурилишбанк” инновацион маркази иш бошлади
Бизнес
−
24 Декабрь 2021
6084Жорий йилнинг 23 декабрь куни “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети қошида ташкил этилган инновацион марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда банк ва университет раҳбарияти, илмий ходимлар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
2020 йил 13 февралда “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Унга кўра, BPR методологиялари ҳамда BI тизимини жорий қилган ҳолда банк соҳасига оид инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш, интернет ва мобил банкингни ривожлантириш, бизнес процесслар ва бошқарув сифатини ошириш ҳамда оптималлаштириш мақсади кўзда тутилган.
Бундан ташқари, меморандум асосида томонлар ўртасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва янги дастурий тизимларни ишлаб чиқиш соҳасида талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам белгилаб олинган.
Шу мақсадда университет қошида “Ўзсаноатқурилишбанк” инновацион маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Бунинг учун олийгоҳнинг Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети биносидан ажратилган махсус аудитория тўлиқ замонавий стандартлар даражасида жиҳозланди. Илғор компьютер-техник воситалар ҳамда дастурий таъминотлар билан таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида ходимлар захирасини шакллантиришда жаҳон тажрибасида кенг қўлланиладиган услублардан самарали фойдаланиб келинади.
Бу борада Банк қатор олий таълим муассасалари билан узоқ йиллик ҳамкорлик муносабатларини олиб бориб, ўз жамоасини иқтидорли, ташаббускор, юқори салоҳиятли ҳамда хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган ёш кадрлар билан бутлаб бормоқда.
Ўзбекистон миллий университети қошида “Ўзсаноатқурилишбанк” инновацион марказини ташкил этишда ҳам томонларнинг тенг манфаатдорлиги инобатга олинган. Хусусан, марказ фаолияти республикамиз банк-молия соҳасига ахборот хавфсизлиги ва иқтисодий математика йўналишида кадрлар тайёрлаш ва ишга жалб қилишга қаратилган.
Маълумот учун, Business Process Reengineering (BPR) – бу бизнесни бошқариш стратегияси бўлиб, ташкилот фаолиятидаги иш оқимлари ва бизнес жараёнларини таҳлил қилиш ҳамда лойиҳалашга мўлжалланган. BPR ташкилотларга ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш, операцион харажатларни камайтириш ва жаҳон миқёсидаги рақобатчиларга айланишда кўмаклашишни ўз ичига олади.
Business intelligence (BI) – менежерга ўз компанияси ва унинг муҳити ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишда ёрдам бериш учун мўлжалланган дастурий таъминот. BI воситаларининг аксарияти охирги фойдаланувчилар томонидан кўпинча омборда, маълумотлар бозорида ёки онлайн маълумотлар омборида жойлашган маълумотларга кириш, таҳлил қилиш ва ҳисоботларни яратиш учун ишлатилади. Иловаларни ишлаб чиқувчилар BI воситалари ҳисобланмайдиган BI иловаларини яратиш ва жойлаштириш учун BI платформаларидан фойдаланадилар.
Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь