Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Бир неча кунлардан кейин Қатар яшил майдонларида старт оладиган футбол бўйича Осиё кубогида иштирок этувчи терма жамоалар мусобақа учун якуний қайдномасини маълум қилди. Жумладан, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам якуний таркиби аниқ бўлди.

Жароҳати боис, терма жамоа сардори, Италиянинг “Кальяри” клуби аъзоси Элдор Шомуродов қайдномага киритилмади. Шунингдек, Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби аъзоси Шаҳбоз Умаров ҳам таркибдан тушириб қолдирилган.

Маълумот учун, Осиё кубоги ўйинлари 12 январь куни старт олади. “Оқ бўрилар” дастлабки турда Сурия билан куч синашади. Ўзбекистон-Сурия ўйини 13 январь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Қатар Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг