Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди (фото)

Жамият

image

Муборак Рамазон ойи якунланиб, бугун, 13 май куни эрта тонгда Ўзбекистоннинг 2 мингдан ортиқ масжидларида ҳайит намози ўқилди.

Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, карантин қоидалари асосида очиқ ҳавода намозхонлар учун жойлар ташкил қилинди. Номозга шошилган ўзбекистонликлар учун масжидларга кириш жойларида бепул ниқоблар тарқатилди. Ҳайит намозидан олдинги амру-маъруфларда Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, имом-хатиблар барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, Яратганга шукроналар айтди. Бундан ташқари, ҳайит байрами фазилатлари хусусида маъруза қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаб Рамазон ҳайит намозлари уйда ўқилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг