Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг хавфсиз давлати деб топилди

Жамият

image

Ўзбекистон Global Peace Index (Глобал тинчлик индекси) рейтингида Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфсиз давлат деб топилди. Рейтингда охирги ўрин Афғонистонга насиб қилди.

Ушбу индекс биринчи марта 2007 йил май ойида ҳисоблаб чиқилган. Бу дунё мамлакатларини ҳаёт хавфсизлиги бўйича тоифаларга ажратишга бўлган биринчи уриниш эди.

Ғоя муаллифи австралиялик тадбиркор Стив Киллеле бўлиб, у, хусусан, Далай Лама ва АҚШнинг собиқ Президенти Жимми Картер томонидан маъқулланган.

Глобал тинчлик индекси ҳар йили Тинчлик институти халқаро экспертлар гуруҳининг социологлари ва иқтисодчилари томонидан Сидней университети ҳузуридаги Тинчлик ва можароларни ўрганиш маркази билан биргаликда ишлаб чиқилади.

Якуний индексни тузиш учун мутахассислар қуйидаги кўрсаткичларни ўрганадилар:

•    ички ва ташқи низолар, уларнинг интенсивлиги ва қурбонлар сони;
•    қўшни давлатлар билан муносабатлар;
•    қочқинларнинг аҳоли сонидаги улуши;
•    фуқаролар ўртасидаги ишончсизлик даражаси;
•    сиёсий беқарорлик ва жамоат тартиби;
•    сиёсий террор;
•    террорчилик ҳужумлари частотаси;
•    100 минг кишига тўғри келадиган қотилликлар сони;
•    маҳкумлар сони;
•    оғир жиноятлар улуши;
•    ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг сони;
•    ҳарбий харажатларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши;
•    қурол импорти ва экспорти;
•    БМТ контингентлари ёки бошқа кучларда иштирок этиш;
•    ўқ отиш қуролларининг мавжудлиги ва оғир қуролларнинг миқдори;
•    қуролли кучларни модернизация қилиш.

2022 йил ҳолатига кўра, рейтингга киритилган 163 давлат орасида Афғонистон охирги ўринда. Россия 160-ўринни эгаллаган (Россия қуролли кучлари олти ойдан бери махсус ҳарбий операция ўтказаётган Украина эса 153-ўринда). Бу учала давлат ҳам энг хавфли давлатлар гуруҳига кирган.

Туркманистон 104, Қозоғистон 97, Тожикистон 92, Қирғизистон 91, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат сифатида 86-ўринни эгаллади.

Шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиёнинг барча республикалари Исроил, АҚШ ва Туркия каби давлатларга қараганда хавфсизроқ бўлиб чиқди.

Рейтингнинг дастлабки уч поғонасини Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг