Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ҳарбий “держава” мақомини сақлаб қолди
Жамият
−
15 Январь 2021
15932Ўзбекистон дунё давлатларининг ҳарбий салоҳият бўйича рейтингидаги ўрнини бироз яхшилади. Global Firepower ҳисоботидаги маълумотлар шундан дарак бермоқда.
Рейтингга 138 та мамлакат киритилган бўлиб, Ўзбекистонда 51-поғонани эгаллаган ва Марказий Осиёдаги энг қудратли армиялигича қолган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан бир поғона яхши натижа.
МДҲ давлатлари орасида Россия (2-ўрин), Украина (25) ва Беларусь (50) Ўзбекистонни ортда қолдирган. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Қозоғистон – 62, Туркманистон – 86, Тожикистон – 99, Қирғизистон – 93-ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг жанубдаги қўшниси Афғонистон 75-ўринни банд қилган.
Кучли ўнликка АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон кирган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023