Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги асосий мақсади нима? Сўз Сафоевга
Жамият
−
27 Ноябрь 2021
6161Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Euronews”га берган интервьюсида Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга сайланганидан сўнг, мамлакатнинг Марказий Осиё минтақасидаги келгуси режалари ҳақида фикр билдирди.
“Бир неча йиллар аввал Марказий Осиё минтақаси стратегик ноаниқлик зонаси, деб ҳисобланганди. Бугун биз унинг истиқболларига катта ишонч билан қарашимиз мумкин. Тошкентнинг минтақавий сиёсатининг асосий мақсади – Марқазий Осиёни барқарорлик ва стабил ривожланиш ҳудудига айлантириш”, дейди Сафоев.
Сенат раисининг биринчи ўринбосарига кўра, бунда биринчи навбатда ортиб бораётган экологик муаммоларга эътибор қаратилади.
“Марказий Осиёда глобал исиш даражаси жаҳонга нисбатан икки бараварга кўп. Ўсиб бораётган сув манбалари тақчиллиги ўткир муаммодир. Орол денгизининг қуриши экологик фалокатнинг эпицентрига айланди. Ҳамма замонларда ҳам Марказий Осиё ягона, табиий, иқлимий мажмуа бўлган. Президент Мирзёев айтганидек, “Яшил дипломатия” устувор вазифага айланиши керак”, дейди Сафоев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь