Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди
Жамият
−
30 Май 2023
5253Бугун, 30 май куни Tashkent city’даги Congress Hall мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.
Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинмоқда.
Съездда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь