Ўзбекистон кубоги: голларга бой ўтган учрашувда “Андижон” “Турон”ни мағлуб этди
Спорт
−
22 Август 2022
2830Бугун, 22 август куни футбол бўйича Ўзбекистон кубоги нимчорак финал баҳсларидан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Турон" жамоалар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Қизғин кечган учрашув андижонликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимнинг 15 дақиқасида Шаҳбоз Эркинов бурчакдан узатиб берилган тўпни дарвоза тўрига жойлаб, андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи голдан икки дақиқа ўтиб, Эркинов дублни расмийлаштирди. Жамоалар 2:0 ҳисобида танаффусга чиқишга яқин турган эди, бироқ яйпанликлар посбони Низомиддин Зиёвутддинов кулгили хатога йўл қўйди ва Милочко Горон бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ўртадаги фарқни 3 тага оширди.
Иккинчи таймда "Турон" биринчисига нисбатан анча фаол ҳаракат қилди. 56 дақиқада жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Ҳумоюн Муртозаев ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди. Муртозаев 87 дақиқада дубл қайд этди ва таблодаги натижа 3:2 га ўзгарди. Қолган дақиқаларда "Турон" футболчилари қанчалик ҳаракат қилишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади. Шу тариқа 3:2 ҳисобида ғалабага эришган "Андижон" жамоаси футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўл олди.
Маълумот учун, эртага, 23 август куни Ўзбекистон кубоги нимчорак финал баҳсларидан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан", "Сурхон" – "Насаф" ва "Олимпик" – "Навбаҳор" учрашувлари бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь