Ўзбекистон коронавируснинг юқори чўққисидан ўтди – Баҳодир Юсупалиев
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
14372Ўзбекистон коронавирус инфекциясига чалиниш даражаси бўйича энг юқори чўққидан ўтгани айтилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистон касалликнинг чўққисидан ўтган ва вазият барқарорлашган. Aммо бу касалликнинг куз-қиш мавсумидаги ўткир респиратор инфекциялари билан боғлиқ навбатдаги тўлқини бўлмайди дегани эмас. Шундай экан, пандемия билан курашга тайёргарликни оширишда давом этиш керак.
Aгентлик директорининг айтишича, коронавируснинг юқиши ҳаво ҳароратига боғлиқ эмас. Ўзбекистонда июль ва август ойларида ҳам касаллик юқиши кўпайган.
“Ўзбекистонда ҳарорат юқори пайтда коронавирусни юқтириш даражаси пасаймади, аксинча июлнинг охири, август ойи бошларида касалланиш ҳолатлари, жумладан, касалликнинг оғир формасига чалиниш ҳолатлари кўпайди. Стационарларларга бўлган босим ошди. Вируснинг тарқалиш даражаси ҳаво ҳарорати билан боғлиқ, дея олмайман”, деди Баҳодир Юсупалиев.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь