Ўзбекистон коронавируснинг нечанчи тўлқинини бошдан кечирмоқда?
Жамият
−
09 Июль 2020
27594Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи тўлқини ҳали бартараф этилмаган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда маълум қилди.
“Жуда кўп фикрлар бўляпти: касалликнинг биринчи тўлқини, иккинчи тўлқини, учинчи тўлқини... Кимлардир жуда кўп тўлқинларни санаб юборди. Лекин бир нарсани аниқ билайлик, биз ҳали биринчи тўлқинни узганимиз йўқ. Қачонки, касаллик қайд этилиши умуман тўхтаса ва битта касалликнинг яширин даври ичида бирорта ҳам бемор аниқланмаса, Ўзбекистондаги касалликка чалинганларни манбаи жиловланган бўлса, биз биринчи тўлқинни сал суриб қўйдик деган фикрга боришимиз мумкин.
Шунинг учун иккинчи, учинчи, йигирманчи тўлқинлар ҳақида гапириб, ташвишланишимизга, мотам қилишимизга асос йўқ”, дейди Отабеков.
Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар мамлакатда карантин чоралари кучайтирилмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 259 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 47 нафари вафот этди, 7060 нафари соғайди.
LiveБарчаси