Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун неча миллиард доллар қарз олгани очиқланди

Жамият

2020 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун 1 миллиард 75 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз олган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти директори Шерзод Муҳаммедов QALAMPIR.UZ уюштирган “Corona марафони” доирасида берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Кўпчилик фуқароларимизни давлат қарзи қизиқтириши табиий. Президентимизнинг 2020 йилнинг 19 мартдаги 5969-сонли фармонини кўрадиган бўлсак, Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг манбаси сифатида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий институтлар ёки хорижий давлатларнинг қарз маблағлари кўрсатилган”, дейди Шерзод Муҳаммедов.

Молия вазирлиги вакилига кўра, ўтган 2020 йил давомида Ўзбекистонга 1 миллиард 75 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб қилинган.

“Ушбу сумманинг 375 миллион АҚШ доллари Халқаро валюта жамғармасидан олинган бўлиб, унинг 125 миллиони умумий 10 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз жалб қилинди. Қолган 250 миллион АҚШ доллари эса 5 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан йиллик 1,05 фоиз миқдорида жалб қилинди”, дейди Шерзод Муҳаммедов.

Аввалроқ Ўзбекистон пандемия даврида хорижий давлатлардан жами 19 миллион долларлик беғараз ёрдамни қабул қилиб олгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг