Ўзбекистон – КХДР: Ўзбеклар салкам 5 ой ўйнамаган корейслардан устун келмоқда

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида жойлашган “Миллий” стадионида Ўзбекистон терма жамоаси КХДР терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида қатнашмоқда. 
 
Учрашувнинг биринчи таймида ўзбек футболчилари майдонда тўла устунлик билан ҳаракат қилишди. Қолаверса, кореялик футболчиларнинг 140 кундан бери ўйин амалиётисиз қолаётганликлари таъсир кўрсатдими, шарқий осиёликларнинг ўйини умуман қовушмади. 
 
Ўзбекистонликларнинг ўйин давомида уюштирган ҳужумчилари тайм ярмида ўз самарасини берди. Кутилмаганда кореялик ҳимоячининг тўп юқотиши марказдан тезкор ҳужум уюштирилишига олиб келди. Тўп билан жарима майдонига кириб борган Достон Ибрагимовни меҳмонлар ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди. 
 
Ўйинни бошқариб бораётган ҳакам иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пеналтини Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни очди. Шундан сўнг голдан руҳланган ўзбекистонликлар бир қанча ҳужумларни амалга оширган бўлишса-да, ҳисоб ўзгармади. Ҳозирча Ўзбекистон – КХДР 1:0.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made