Ўзбекистон кино ва театр санъати оғир жудоликка учради

Маданият-санъат 56930
image
-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти , моҳир режиссёр ва актёр Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди 

Баҳодир Йўлдошев узоқ давом этган хасталикдан вафот этган. 

Сермаҳсул ижодий фаолияти давомида у “ Меҳнат шуҳрати”, “ Эл-юрт ҳурмати”, “ Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Марҳум Баҳодир Йўлдошевни сўнгги йўлга кузатиш маросими унинг туғилган қишлоғида, Самарқанд  вилоятининг Каттақўрғон туманидаги ота уйида ўтказилади.

QALAMPIR.UZ таҳририяти санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2062
Рейтинг: 3.1
t
×