Курс UZS

USD

12 880.00

19.91

EUR

13 507.26

-8.69

RUB

124.01

0.37

Ўзбекистон хоккейида илк муштлашув содир бўлди (видео)

Спорт

Жорий йилнинг 27 февраль куни Олий хоккей лигаси (ВХЛ) доирасида Тошкентнинг “Хумо” ва Бошқирдистоннинг “Торос” жамоалари беллашди. Учрашувнинг учинчи таймида “Хумо”нинг украиналик легионери Игорь Мережко ва “Торос” ўйинчиси Андрей Банников ўртасида муштлашув келиб чиқди. Ҳодиса видеоси Тошкент клубининг  Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган. 

Муштлашув маълум бир муддат ўйинни тўхтатиб қўйган. Рақиблар бир-бирларига бир неча маротаба зарба беришган ва шундан сўнг ажралишган. Якунда ҳар иккала хоккейчига 5 дақиқалик жарима қўлланилган.

Баҳс Тошкентнинг “Хумо” клуби ғалабаси билан якунланган. Жамоалар ўртасидаги навбатдаги учрашув 1 март куни Бошқирдистонда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг