Ўзбекистон халқи Мустақиллик куни неча кун дам олади?
Жамият
−
16 Август 2019
16184Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон аҳолиси тўрт кун дам олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, ҳафтада 5 кун ишлайдиган фуқаролар 31 августдан 3 сентябрга қадар дам олади. Ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар эса 1 сентябрдан 3 сентябрга қадар дам олишади.
Дам олиш кунлари қўшимча ишланмайдиган кунлар (31 август) ва 7 сентябрдаги (шанба) дам олиш кунини 3 сентябрга кўчириш ҳисобига ташкил этилади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь