Telegram
Биринчи билинг!
Маданият-санъат
−
02 Февраль 2022
16490Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова 85 ёшида вафот этди. Марҳума 1937 йилда машҳур санъаткор, рақс санъати дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Исахор Оқилов оиласида дунёга келган.
Раққоса сифатидаги фаолияти давомида “Занг”, “Ларзон”, “Шодлик”, “Хоразм лазгиси”, “Помир рақси”, “Афғонча”, “Дилрабо”, “Шодиёна” каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар ва ўзбек халқи эътирофига сазовор бўлган.
Вилоят Оқилова балетмейстер сифатида “Чорзарб”, “Самандарий”, “Бухоро тўлқини”, “Тановор 2”, “Сурнай лазгиси”, “Мавриги” каби қатор рақсларни саҳналаштириб, ўзига хос мактаб ярата олган санъат дарғаларидан бири эди.
LiveБарчаси