Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Расулов вафот этди
Маданият-санъат
−
13 Сентябрь 2021
20027Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Миллий қўшиқчилик” кафедраси профессори, Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Расулов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, Ўлмас Расулов 1951 йилнинг 12 январида Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Бастакор сифатида Ўлмас Расулов “Ҳарорат жонима”, “Тун ва тонг”, “Етилибдур”, “Раҳматимдур” каби 50 дан ортиқ куй ва ашулалар яратган.
Ўзбек миллий мусиқа санъати ривожи ва тарғиботига қўшган ҳиссалари учун Ўлмас Расулов 1993 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 2005 йилда эса “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
LiveБарчаси