Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор ва дирижёр Шермат Ёрматов 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Шермат Ёрматов 1939 йил Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахассислиги бўйича тугатган (1967). Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва “Бойчечак” хор студиясининг раҳбари (1962-82) бўлган.

Шермат Ёрматов ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, куюнчак раҳбар, “Қўшиғим, жон қўшиғим”, “Биргаликда куйлаймиз”, “До, ре, ми, фа, соль”, “Санъат ғунчалари” каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган.

Шермат Ёрматов Ўзбекистон ёшлар мукофоти, “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби бўлган.

QALAMPIR.UZ жамоаси улуғ санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинлари, ҳамкасб ва шогирдларига чуқур қайғу ила таъзия изҳор этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

549

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made