Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди

Маданият-санъат 23709
image
-

Бугун, 22 март куни Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 83 ёшида вафот этди.

Актриса 1939 йил 21 апрелда Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида туғилган. Ўз фаолиятини 1959 йилдан Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бошлаган.

Марям Ихтиёрова ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб спектакль ва фильмларда роль ижро этган. Шунингдек, у турли радио эшиттиришлар ва ҳажвий телекўрсатувларда ҳам мунтазам қатнашган.

Марҳума ўзининг кўп йиллик фаолияти орқали “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1997 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” каби унвонлар ҳамда 2016 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. 

Марям Ихтиёрова 1963 йилда Бахтиёр Ихтиёровга турмушга чиққан. Улардан икки ўғил ва бир қиз фарзанд дунёга келган. 

Марям Ихтиёрова 2007 йилда Элёржон исмли кичик ўғлидан айрилган. Ушбу йўқотишдан сўнг актриса инфаркга учраб, бир неча ой шифохонада даволанган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг кузида Бахтиёр Ихтиёров вафот этган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1146
Рейтинг: 3.1
t
×