Ўзбекистон халқаро транспорт йўлагига қўшилди
Олам
−
05 Апрель 2019
4410Кеча, 4 апрель куни Олма-ота шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари вакилларининг умумий халқаро транспорт йўлагида юк ташишни янада ривожлантириш масаласи бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўли” Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Эрон - Хитой йўналишига қўшимча юкларни жалб қилиш, 2019 йилга юк контейнерлари учун Хитой - Қозоғистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон йўлаги бўйича мунтазам контейнер сервисларини ташкил этиш ҳамда тариф шартларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Оқтау - Олот йўналиши бўйича мунтазам фидер сервиси ишга туширилмоқда.
Музокаралар вақтида ташувларни кўпайтириш учун юкларнинг ўз вақтида етказилиши муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Хитой - Қозоғистон - Туркманистон - Эрон темир йўл йўлагига қўшилди. Томонлар ушбу йўналиш бўйлаб контейнер ташувларида Ўзбекистон томонининг иштироки тўғрисидаги қарорни мувофиқлаштириб олишди.
Шунингдек, томонлар комплекс тариф ставкалари бўйича келишиб олди. Учрашув якунида тегишли баённома имзоланди.
LiveБарчаси